Technical support: +99871 207-87-00

Technical support: +99871 207-87-00

News

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади

2022-03-15

2022 йил 16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тикланади. 

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди.

2022 йил 16 мартдан ташувчилар томонидан Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота  йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати 

News

All news
  • 2024-02-05

    Ijtimoiy tarmoqda e’lon qilingan xabarlar yuzasidan xizmat tekshiruvi tayinlandi

    More
  • 2024-02-05

    Исполняется 5 лет со дня создания Министерства транспорта Республики Узбекистан

    More
  • 2024-01-18

    More